27 октябрь, якшанба куни Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви баталёнларида 27 ўқув куни давомида хизмат қилган 1000 нафардан зиёд чақирилувчиларга ҳарбий гувоҳномалар топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га Марказий ҳарбий оркуг матбуот хизмати маълум қилди.
Самарқанд гарнизонида ўтказилган тантанали тадбирда округ қўмондонлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нафақадаги ҳарбийлар ҳамда чақирилувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди. Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги СЧР баталёнларида 1000 нафардан зиёд аскарларга ҳарбий гувоҳномалар топширилди.
Изоҳ (0)