Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 9-тури доирасида 26 октябрь, шанба куни 5 та ўйин якунланди.
Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Альянц Арена» стадионида «Унион Берлин»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида «қизиллар» аъзолари Бенжамен Павар (13) ва Роберт Левандовски (53) урган голларга меҳмонлар германиялик ҳужумчи Себастьян Польтернинг 86-дақиқада пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Бавария» ўз майдонида кечган баҳсда «Унион Берлин»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг мюнхенликларнинг очкоси 18 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида пешқадамга айланди. 15-ўринда бораётган «Унион Берлин» ҳисобида эса 7 очко мавжуд.
Шу куни Люсьен Фавр бошқарувидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби меҳмонда «Шальке-04»га билан ўйнади.
Ўйинда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «арилар» 16 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни банд қилиб турибди. «Шальке-04» эса 15 очко тўплаб 7-ўриндан жой олган.
Бундеслига
9-тур баҳслари
26 октябрь, шанба
«Бавария»—«Унион Берлин» 2:1
Голлар: 1:0 — 13 Павар, 2:0 — 53 Левандовски, 2:1 — 86, пенальти Польтер«Ҳерта»—«Ҳоффенҳайм» 2:3
Голлар: 0:1 — 33 Локадия, 0:2 — Крамарич, 1:2 — 55 Лукебакио, 2:2 — 69 Калу, 2:3 — 79 Хюбнер«Фрайбург»—«Лейпциг» 2:1
Голлар: 1:0 — 45 Хефлер, 2:0 — 90 Петерсен, 2:1 — 90 Клостерманн«Шальке-04»—«Боруссия Д» 0:0
«Падерборн»—«Фортуна Д» 2:0
Голлар: 1:0 — 43 Сабири, 2:0 — 64 ШонлауЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)