Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритиш борасидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Фото: «Халқ сўзи Online»

Унда «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш» тўғрисидаги 192-1-моддага қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда. Жумладан:

  • Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга мазкур тадбирларни ўтказувчи шахслар томонидан риоя этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
  • Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга қўйиладиган талабларни бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
  • Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳозирда базавий ҳисоблаш миқдори 223 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, сенатбр ойида Олий Мажлис Сенати Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.