Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сон қарорига асосан Ўзбекстон Республикасига кириш визалари тизимлаштирилиб, битта умумий рўйхатга бирлаштирилди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Фото: «Sof.uz»

Рўйхатдан қуйидаги 28 та виза тури жой олган.

Дипломатик кириш визаси — доимий аккредитация қилинганлар учун (D-1), вақтинча турганлар учун (D-2), дипломатик паспорт эгалари учун туристик (DT);

Хизмат кириш визаси — доимий аккредитация қилинганлар учун (S-1), вақтинча (S-2), Ўзбекистон давлат ташкилотларининг таклифи бўйича (S-3);

Расмий кириш визаси — расмий ва давлат ташрифлари доирасида (О);

Ишбилармонлик кириш визаси — Ўзбекистоннинг профил муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун (B-1) ва бизнес виза (B-2);

Туристик (Т) ва гуруҳли туристик кириш визаси (ТG);

Зиёрат кириш визаси — Дин ишлари бўйича қўмитанинг сўровига асоасн Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий меросини ўрганиш учун (PLG):

Ишчи кириш визаси — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси асосида (E);

Матбуот вакиллари учун кириш визаси — Ўзбекистон ТИВда доимий аккредитация қилинган (J-1), «Дунё» ААда вақтинча аккредитация қилинганлар (J-2);

Меҳмон кириш визаси — ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон фуқароларининг таклифи бўйича (PV-1), хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича (PV-2);

Ватандошлар учун кириш визаси — Ўзбекистон Республикасида туғилганлар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролар таклифига биноан 2 йилгача муддатга (VYD):

Талабалар кириш визаси — Ўзбекистон ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларида қисқа муддатда таълим олувчи хорижий талабларга 1 йилгача муддатга (STD):

Ўқув — доимий асосда таълим даврига (А-1) ва ўқитувчилар кириш визаси — Ўзбекистонда доимий асосда ишга жойлашишда (А-2), академик кириш визаси — Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун (А3);

Тиббий кириш визаси — Даволаниш-профилактика муассасалари таклифига биноан Ўзбекистонда даволаниш учун (MED):

Экипаж (S-1) ва ҳайдовчилар (S-2) учун кириш визаси;

Чиқиш (EXIT) ва транзит (TRAN) визаси:

Кўп марталик инвестиция визаси — Ўзбекистонга инвестиция киритадиган инвесторлар учун (INV).

Бундан ташқари, фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ягона рўйхати алоҳида тузилган. Бундай мамлакатлар сони 86 та бўлиб, бунда айрим мамлакатлар учун визасиз режим 2020 йил 1 январдан амал қилишни бошлайди.

Бу мамлакатлар қаторидан қуйидагилар ўрин олган:

Чекланмаган муддатга

Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Россия, Украина.

60 кунгача

Қирғизистон.

30 кунгача

Австралия, Австрия, Аргентина, Босния ва Герсеговина, Ватикан, Люксембург, Венгрия, Бруней-Доруссалом, Исроил, Греция, Ирландия, Исландия, Италия, Канада, Андорра, Лихтенштейн, Монако, Бельгия, Дания, Испания, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Латвия, Литва, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зеландия, БАА, Португалия, Болгария, Индонезия, Кипр, Жанубий Корея, Мальта, Польша, Сан-Марино, Сербия, Словения, Тожикистон, Хорватия, Чили, Руминия, Сингапур, Словакия, Буюк Британия, Туркия, Бразилия, Германия, Финляндия, Франция, Черногория, Чехия, Швейцария, Эстония, Япония.

2020 йил 1 январдан бошлаб — Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминикан, Мексика, Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Куба, Никарагуа, Панама, Тринидад ва Тобаго, Эл-Салвадор, Сент-Винсент ва Гренадин, Сент-Люсия, Багама Ороллари, Доминика, Сент-Китс ва Невис, Ямайка.

7 кундан кўп бўлмаган муддатга

Хитой, шу жумладан, Гонконг — 2020 йил 1 январдан ва қайтувчи авиачипта мавжуд бўлганда.

Визасиз режим юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштириш санасидан камида 6 ойдан кейин тугайдиган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак. Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим давлат чегараси кесиб ўтилган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак. Мамлакатда 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати туғилганда, хорижий фуқаро кириш визалари тоифаларининг бирини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.