Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Москвада бўлиб ўтаётган «Очиқ инновациялар» форуми доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, Россия Бош вазири ўзбекистонлик ҳамкасбига форумга ташриф буюргани учун миннатдорчилик билдирган ҳамда бу учрашув икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш учун имкон беришини айтган.

Маълумот учун, «Очиқ инновациялар—2019» форуми 2012 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Тадбир энг янги технологияларни ривожлантириш ва тижоратлаштириш муаммоларини муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик учун янги воситаларни яратиш учун майдончадир.