Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Санкт-Петербургнинг Киров туманида полиция 27 ёшли дўкон ходимасини зўрлаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабар бермоқда.

Жиноят 18 октябрга ўтар кечаси содир этилган. Зўравон Александрино боғи ҳудудида қизнинг йўлини тўсган. Воқеа қиз тунги соат тахминан 01:00 да уйига кетаётганида содир бўлган.

Полиция воқеа рўй берган куннинг эртасига видеокузатув камералари ёрдамида жиноятчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Бу пайт у бошқа квартирада яширинишга улгурган ўзбекистонлик 21 яшар йигит бўлиб чиққан.

У икки суткага ҳибсга олинган ва жиноий иш қўзғатилган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар