Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Самарқанд вилоятида 20 қоп майизни ўғирлаган шахслар қўлга олинди, деб хабар бермоқда ИИВнинг «Постда» нашри.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани Оқмачит қишлоғида яшовчи Н.Б. 7 октябрь куни ўз бошқарувидаги Лабо машинага 20 қоп майизни юклаб, «Навкат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи йўлда кетаётганда кутилмаганда машина тўхтаб қолган.

Йўлда соат 02:30 гача қолиб кетган ҳайдовчи узоқдан яқинлашиб келаётган Cobalt машинаси кўриб, ёрдам олиш умидида уни тўхтатган.

Cobalt’дан тушган икки номаълум шахс Н.Б.нинг олдига яқинлашиб, савол бериб вазиятни ўрганган бўлган, кейин унинг турли жойларига уриб кетган. Талончилар Н.Б.га жиддий жароҳат етказиб, 20 қоп майизни машинага ортиб, воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчи ўзига келиб, тезда бу ҳақда ички ишлар органига мурожаат қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўшработ туманининг Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Э. Д. ва Н. Н. содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар