Сурхондарёнинг Шеробод туманида 7 октябрь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Postda.uz» нашри.

Хабар беришларича, соат тахминан 14:20 да Оқтош қишлоғи ҳудудида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган Nexia’га бориб урилган ва Lacetti ёниб кетган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti’нинг ҳайдовчиси ва йўловчиси куйиш жароҳатини олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Nexia’нинг ҳайдовчиси ва икки йўловчиси эса касалхонага ётқизилган.

Қайд этишларича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.