Альп тоғларида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Парвоз чоғи ҳаво кемаси тоғ-чанғи кўтаргичи симларига ўралашиб қолган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: EVN

Ҳодиса Италиядаги Прато-Валентино курортида 6 октябрь куни рўй берган, бироқ қутқарувчилар бу ҳақда уч кундан сўнг хабар берган.

Самолёт бортида икки киши — учувчи ва йўловчи бўлган. Учувчи ҳалокат чоғи кабинадан отилиб кетган ва жароҳатланган. Йўловчининг жабрланмагани айтилмоқда.