ОАВларда 7 октябрь, душанба куни «Сурхондарёда кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар мактабида болалар полда ухлашга мажбур бўлмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Мазкур мақолага Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Фото: «Xabar.uz»

Унда айтилишича, мақолада келтирилган масала вилоят халқ таълими бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

«Ўрганиш натижасига кўра, ушбу ҳолат юзасидан ахборот берилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернатида болалар сонининг кўплиги, ётиш учун жой етишмовчилигидан улар кутубхонада, полга кўрпа тўшаб тунашга мажбур бўлаётгани маълум қилинганди.