6 октябрь, якшанба куни Тошкентнинг Олмазор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 23 ёшли йигит ҳалок бўлди, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ЙТҲ соат 1:40 да Фаробий кўчасида содир бўлган. Nexia-3 автомобилини бошқарган 23 ёшли М.М. кўчани ёритувчи металл устун билан тўқнашиб, оғир тан жароҳатлари олган. М.М. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби сифатида ҳайдовчи тезликни ошириб, бошқарувни йўқотгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)