Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 7-тури доирасида 5 октябрь, шанба куни навбатдаги 4 та ўйин бўлиб ўтди.
Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Альянц Арена»да «Ҳоффенҳайм»ни қабул қилди.
Беллашувда меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Саркис Адамян (54, 79) дублга эришган бўлса, мюнхенликлардан Роберт Левандовски (73) ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Бавария» ўз майдонида кечган баҳсда «Ҳоффенҳайм»га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва очко йўқотди.
Маълумот учун, Мюнхен клуби 14 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ҳоффенҳайм» эса 8 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Шу куни Люсьен Фавр бошқарувидаги Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси «Фрайбург» майдонига сафар қилди.
Учрашув давомида Дортмунд клуби вакиллари Аксель Витсель (20) ҳамда Ашраф Ҳакими (67) рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, мезбонлардан Лука Вальдшмидт (55) битта голга муаллифлик қилди. 89-дақиқада эса «арилар» ҳимоячиси Мануэль Аканжи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Натижада ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Қайд этиш жоиз, «Боруссия Дортмунд» 12 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. «Фрайбург» эса 14 очко билан 2-ўринни банд қилиб турибди.
Бундеслига
7-тур баҳслари
4 октябрь, жума
«Ҳерта»—«Фортуна» 3:1
Голлар: 0:1 — 32, пенальти Хеннингс, 1:1 — 37 Ибишевич, 2:1 — 44 Дилросун, 3:1 — 62 Дарида5 октябрь, шанба
«Бавария»—«Ҳоффенҳайм» 1:2
Голлар: 0:1 — 54 Адамян, 1:1 — 73 Левандовски, 1:2 — 79 Адамян«Байер»—«Лейпциг» 1:1
Голлар: 1:0 — 66 Фолланд, 1:1 — 78 Нкунку«Фрайбург»—«Боруссия Д» 2:2
Голлар: 0:1 — 20 Витцель, 1:1 — 55 Вальдшмидт, 1:2 — 67 Ҳакими, 2:2 — 89, автогол Аканжи«Падерборн»—«Майнц» 1:2
Голлар: 0:1 — 8 Квайсон, 1:1 — 14 Цолински, 1:2 — 32, пенальти БросинскиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)