Футбол бўйича Англия чемпионатининг 8-турида 5 октябрь, шанба куни навбатдаги 4 та баҳс ниҳоясига етди.
Турнинг марказий ўйинида Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» «Энфилд»да Брендан Рожерс бошқарувидаги «Лестер»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида «қизиллар» ҳужумчиси Садио Мане Жеймс Милнернинг узатмасини голга айлантирган бўлса, 80-дақиқага келиб «тулкилар» ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон ҳисобни тенглаштирди (1:1). Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳакам томонидан меҳмон жамоа дарвозаси томон пенальти белгиланди ва ундан Милнер унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди (2:1).
Мазкур ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида еткачилик қилаётган «Ливерпуль» очколари сонини 24 тага етказиб олди. «Лестер» эса 14 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ
8-тур баҳслари
5 октябрь, шанба
«Бёрнли»—«Эвертон» 1:0
Гол: 1:0 — 72 Хендрик«Ливерпуль»—«Лестер» 2:1
Голлар: 1:0 — 40 Мане, 1:1 — 80 Мэддисон, 2:1 — 90+5, пенальти Милнер«Норвич»—«Астон Вилла» 1:5
Голлар: 0:1 — 14 Уэсли, 0:2 — 30 Уэсли, 0:3 — 49 Грилиш, 0:4 — 61 Хурихэйн, 0:5 — 83 Дуглас Луис, 1:5 — 87 Дрмич«Уотфорд»—«Шеффилд Юнайтед» 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)