АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг Мексика билан чегарасини илон ва аллигаторлар билан «қуроллантириш»ни таклиф қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Фото: The New York Times

Нашрнинг қайд этишича, бундай ғояни у март ойида ўтган мажлисда илгари сурган.

Қайд этилишича, ўзаро суҳбатларда Трамп чегарани сувда яшовчи жонзотлар ва судралиб юрувчилар билан кучайтириш лозимлигини айтиб ўтган.

Бундан ташқари, у чегара деворларидан ток ўтказиб, тепадан «инсон танасини тешиб юборадиган» ўткир темирлар ўрнатишни хоҳлаган.

Сўнг Трамп чегарачиларга тош отадиган мигрантларнинг оёғидан ўқ узишга рухсат берган. Унга ушбу ҳаракат ноқонуний эканлигини тушунтиришгач, бу ғоядан воз кечишга тўғри келган.

Америка раҳбари, шунингдек, ноқонуний муҳожирларнинг ҳаракатини секинлаштириши учун оёқларига отиш ғоясини илгари суришга ҳаракат қилди, аммо бундай таклиф ноқонуний бўлиб чиқди.

Қайд этилишича, Трамп йиғилиш иштирокчиларига бақирган. У айнан муҳожирлар оқимини камайтириш ҳақидаги ваъдаси туфайли сайловларда ғалаба қозонгани, бироқ атрофдагилар уни оммага аҳмоқ сифатида кўринишга мажбурлаётганини ҳам айтиб ўтган.