Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тури доирасида 30 сентябрь, душанба куни Бекободнинг «Металлург» клуби меҳмонда «Қўқон-1912» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида мезбон жамоа вакиллари Отабек Ҳайдаров (7), Жаҳонгир Аҳмадов (89) биттадан голга муаллифлик қилган бўлса, бекободликлардан Музаффар Музаффар (48), Зоҳид Абдуллаев (54), Баҳром Абдураҳимов (79) рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа «Металлург» сафарда кечган баҳсда «Қўқон-1912»дан 3:2 ҳисобида устун келди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Металлург» очколари сонини 27 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. 9-ўринни эгаллаб турган «Қўқон-1912» ҳисобида эса 21 очко мавжуд.
Қайд этиш жоиз, ўйиннинг 23-дақиқасида Қўқон клуби сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва мезбонлар баҳс якунига қадар майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Суперлига
21-тур баҳси
30 сентябрь, душанба
«Қўқон-1912»—«Металлург» 2:3
Голлар: 1:0 — 7 Отабек Ҳайдаров, 1:1 — 48 Музаффар Музаффаров, 1:2 — 54 Зоҳид Абдуллаев, 1:3 — 79 Баҳром Абдураҳимов, 2:3 — 89 Жаҳонгир Аҳмадов«Қўқон-1912»: Ислом Абдуллаев, Ҳожимат Эркинов, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев, Темур Ҳакимов (Иқболжон Маликжонов, 38), Авазхон Маматхўжаев (Жасурбек Ёқубов, 81), Ойбек Рустамов, Жаҳонгир Аҳмадов, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов, Отабек Ҳайдаров (Шаҳбоз Эркинов, 55)
«Металлург»: Александр Лобанов, Суҳроб Нуруллоев (Баҳодир Пардаев, 46) (Муҳаммад Исаев, 62), Исломбек Исоқжонов, Баҳром Абдураҳимов, Музаффар Музаффаров, Шавкатжон Муллажонов, Дониёр Усмонов (Зоҳид Абдуллаев, 46), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Андрей Шипилов, Акбаржон Исматуллаев
Огоҳлантиришлар: Станислав Андреев (36), Зоҳид Абдуллаев (52), Андрей Шипилов (64), Шавкат Муллажонов (77)
Четлатиш: Мурод Холмуҳаммедов (23)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)