26—28 сентябрь кунлари БМТТД доимий вакили Матильда Димовсканинг Қорақалпоғистонга ташриф буюриши ва ташрифи доирасида Оролбўйида қишлоқ ривожланишига кўмаклашиш лойиҳаси ишга туширилиши ҳақда хабар бергандик.
БМТТД доимий вакилининг Қорақалпоғистонга ташрифи якунлангани ҳақида Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотда айтилишича, Матильда Димовска ташриф доирасида Тахтакўпир туманига, «Айдин жол» маҳалласидаги иккита иншоотга ҳамда Мўйноқ туманига борган ва соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланувчи ҳамжамият кўнгиллилари билан учрашган.
Шунингдек, 2018 йилда БМТТД кўмагида ташкил этилган «Ҳаким ата» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги «Ажинияз жайлаулари» яйлов кооперативи Димовска ташрифининг яна бир объекти бўлган.
Ташриф якунида Матильда Димовска Шуманай туманида бўлиб, маҳаллий аҳоли учун даромад манбаларини ташкил этишга йўналтирилган лойиҳалар доирасида ташкил этилган сутни қайта ишлаш, ҳамда эркаклар поябзалини ишлаб чиқариш цехлари фаолияти билан танишган.
Изоҳ (0)