27 сентябрь, жума куни Вашингтонда «Янги Ўзбекистон: ноёб маданий ташаббуслар» мавзусида медиа тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси хабар берди.
Маълумотда айтилишича, биринчи маротаба Ўзбекистон маданий мероси АҚШда бундай катта миқёсда намойиш этилган.
Таъкидланишича, Америка ва Канада фондларида қандай Ўзбекистон бойликлари сақланаётгани, улар хусусий тўплам ёки жамоат музейига қарашли эканини муҳокама қилиш мақсадида илк маротаба Америка музей ва кутубхоналари таниқли олимлари, тадқиқотчи ва санъацҳунослар, коллексионер тўпланган.
Тадбир доирасида музей вакиллари ва коллексионерлар «Жаҳон маданий тўпламларида Ўзбекистон маданий мероси» лойиҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида эканини таъкидлаган.
Медиа тадбир сўнгида Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг Илмий кенгаши раиси Фирдавс Абдухолиқов ва коллексионер Гидо Голдман «Ўзбек икати» альбомини чиқариш ҳақида келишиб олган.
Қўшимча қилинишича, альбом Доктор Голдман Америка музейларига совға қилган ўзбек матолари ноёб тўплам намуналарини ўз ичига олади.
Изоҳ (0)