Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 6-тури доирасида 24 сентябрь, сешанба куни 3 та беллашув бўлиб ўтди.
Эрнесто Вальверде қўл остидаги Каталониянинг «Барселона» клуби «Камп Ноу» стадионида «Вильярреал»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ «кўк-анорранглилар» ҳужумчиси Антуан Гризманн Лионель Месси узатган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйган бўлса, 15-дақиқага келиб бразилиялик Артур ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 44-дақиқада эса «Вильярреал» сардори Санти Касорла қойилмақом гол муаллифига айланди.
Шу тариқа ўйин 2:1 ҳисобида «Барселона» фойдасига якунланди ва жамоа муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг каталонияликлар очколари сонини 10 тага етказиб, мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. «Вильярреал» эса 8 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ўйинда Месси яна жароҳат олди ва унинг ўрнига Усмон Дембеле 46-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Ла Лига
6-тур баҳслари
24 сентябрь, сешанба
«Вальядолид»—«Гранада» 1:1
Голлар: 1:0 — 12 Плано, 1:1 — 42 Фернандес«Бетис»—«Леванте» 3:1
Голлар: 0:1 — 7 Эрнани, 1:1 — 45 Морон, 2:1 — 48 Морон, 3:1 — 67 Иглесиас«Барселона»—«Вильярреал» 2:1
Голлар: 1:0 — 6 Гризманн, 2:0 — 15 Артур, 2:1 — 44 КасорлаЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)