Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 10-тур учрашувлари 20—22 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. «Дарё» эса одатга кўра тур тафсилотларини бир саҳифага жамлади.

Фото: Google Images

«Уфа»—«Спартак М»

Турни «Уфа» клуби Москванинг «Спартак» клубини қабул қилган ҳолда очиб берди. Учрашув тақдирини Николай Рассказов томонидан урилган гол ҳал этди. «Спартак» футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ўйиннинг антиқаҳрамонига айланди. Гол 13-дақиқага ёзилган бўлса, шундан сўнг учрашув сўнгига қадар ҳакам иккала жамоанинг 7 нафар футболчисига сариқ карточка кўрсатишга мажбур бўлди. Шулардан бештаси москваликларга чекига тўғри келди. Шу тариқа 10-тур сенсация билан бошланди.

«Зенит»—«Рубин»

Турнинг марказий беллашувларидан бирига Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилди. Унда «Зенит» Қозоннинг «Рубин»ини қабу қилди. Мухлислар биринчи бўлимда битта ҳам гол кўрмади. Аммо иккинчи бўлимда мезбонлар «Рубин» дарвозасига нақ бешта гол уришнинг уддасидан чиқди. Бранислав Иванович аввалига 58-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 65 ҳамда 75-дақиқаларда Алексей Сутормин дублга эришди. Учрашувдаги сўнгги иккита голга эса Роберт Мак (82) ҳамда Олег Шатов (87) муаллифлик қилди.

Ушбу ғалаба сабаб «Зенит» очколари сонини 23 тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди.

«Тамбов»—«Ростов»

Валерий Карпин бошчилгидаги «Ростов» жамоаси мазкур турда аутсайдер «Тамбов» меҳмони бўлди. Карпин шогирдлари учрашувни яхши бошлади. 27-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси вакили Элдор Шомуродов ўзи бошлаган ҳужумни қойилмақом тарзда якунига етказди. Қайд этиш жоиз, бу Элдорнинг жорий мавсумдаги 10-голи бўлди. 38-дақиқада эса Георгий Мелкадзе ҳисобни тенглаштирган бўлса, айнан унинг ўзи 61-дақиқада дублга эришиб, жамоасига ғалаба келтирди. Ғалаба сабаб «Тамбов» очколари сонини 8 тага етказиб, 16-ўриндан бир поғона юқорига кўтарилиб олди.

ЦСКА — «Краснодар»

Турнинг сўнгги ўйинида ЦСКА жамоаси ўз уйида «Краснодар»ни қабул қилди. Москваликлар биринчи бўлимнинг 41-дақиқасига қадар меҳмонлар дарвозасини уч марта ишғол қилди. Голларга Никола Влашич (2 та) ҳамда Фёдор Чалов муаллифлик қилди. Танаффусдан сўнг гол уриш навбати «Краснодар»га етди. 3 дақиқа ичида Маркус Берг дублга эришди. 3:2 ҳисоби ўйин охирига қадар ўзгармай қолди.

Тур рақамларда

  • 8 та ўйинда жами 29 та гол урилди
  • 11 та гол меҳмонлар, 18 таси эса мезбонлар ҳисобига ёзилди
  • Фақат 2 та ўйинда дуранг қайд этилди
  • 4 та ўйинда мезбонлар, 2 та баҳсда эса меҳмонлар ғалабага эришди
  • Энг йирик ҳисобдаги ғалаба: 5:0

РПЛ

10-тур баҳслари

20 сентябрь, жума

«Уфа»—«Спартак М» 1:0

Гол: 1:0 – 13, автогол Рассказов.

21 сентябрь, шанба

«Ахмат»—«Крилья Советов» 1:1

Голлар: 1:0 – 27 Понсе, 1:1 – 90 Карпов.

«Зенит»—«Рубин» 5:0

Голлар: 1:0 – 58 Иванович, 2:0 – 65 Сутормин, 3:0 – 75 Сутормин, 4:0 – 82 Мак, 5:0 – 87 Шатов.

«Тамбов»—«Ростов» 2:1

Голлар: 0:1 – 27 Шомуродов, 1:1 – 38 Мелкадзе, 2:1 – 61 Мелкадзе.

22 сентябрь, якшанба

«Оренбург»—«Локомотив М» 2:3

Голлар: 0:1 – 10 Баринов, 0:2 – 48, пенальти Смолов, 1:2 – 69 Рогич, 1:3 – 88 Эдер, 2:3 – 90 Кулишев.

«Динамо»—«Сочи» 2:3

Голлар: 0:1 – 31 Заболотний, 1:1 – 50 Игбун, 2:1 – 63 Игбун, 2:2 – 65 Мевля, 2:3 – 90 Карапетян.

«Арсенал»—«Урал» 1:1

Голлар: 1:0 – 25 Бауэр, 1:1 – 48 Аугустиняк.

ЦСКА—«Краснодар» 3:2

Голлар: 1:0 – 32, пенальти Влашич, 2:0 – 37 Чалов, 3:0 – 41 Влашич, 3:1 – 57 Берг, 3:2 – 60 Берг.

Мусобақа жадвали

Фото: Twitter

Тўпурарлар рўйхати

  1. Элдор Шомуродов — 8
  2. Александр Соболев — 7 
  3. Артём Дзюба — 5