Халқ қўзғолони оқибатида 2010 йилнинг охирида тахтдан ағдарилган ва ҳаётининг сўнгги йилларини Саудия Арабистонида қувғинликда ўтказган Туниснинг собиқ президенти Зин ал-Обидин бин Али қиролликдаги касалхоналардан бирида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, бин Али узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган.

Собиқ президент Зин ал-Обидин бин Али 1987 йилдан бошлаб танаффуссиз  давлат раҳбари лавозимини эгаллаган. У 2010—2011 йилларда Тунисда юз берган «Жасмин революцияси» натижасида мансабидан ағдарилган.

Ўзига нисбатан жиноий иш очилишидан қўрқиб, бин Али Саудия Арабистонига кўчиб ўтган. Тунис суди уни 35 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган. Ҳарбий трибунал эса ушбу ҳукмни ўзгартириб, 2011 йилдаги норозилик намойиши иштирокчиларини ўлдиртиргани учун унга умрбод қамоқ жазосини берган.