Кеча, 14 сентябрь куни Олий Мажлис сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни эълон қилинди. Унга мувофиқ, тўйларни ва бошқа тадбирларни жиддий тарзда қисқартириш кўзда тутилган. Жумладан, соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бу қарор ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватлаш, танқидий ва ҳазил-мутойибага бой фидбеклар олди. Кимдир оилавий тадбирларга аралашаётган амалдорлар устидан кулган бўлса, яна кимдир бунда шахсий ҳуқуқларнинг бузилишини кўрди.

Доимгидай, блогерларнинг узунроқ мулоҳазаларидан бошлаймиз.

Тўйларни милиция назоратида ўтказишни таклиф қилган сенаторга:

Тўйхона атрофини баланд панжаралар билан ўраб, олдида шлакбаум ўрнатиш даркор. Тўйхонанинг олд эшикларини ёпиб, орқа томондан кирадиган қилиб қўйиш мақсадга мувофиқ. Кейин орқа кириш эшикларини турникетлар билан жиҳозлаш керак. Меҳмонлардан таклифнома ва паспорт копиялари талаб қилиниши керак. Таклифномаларни фақат тўйхона кассасидан олишни йўлга қўйиш керак. Қўлга чиқиб кетган таклифномаларни қаттиқ назорат остига олиш керак.

Кортеж ўрнига келин-куёвни йўл-патрул хизмати автомобилларида олиб юрилса, ортиқча харажат ва кўнгилсизликлар олди олинган бўларди.

Юқоридаги қоидаларга амал қилмаганларни ППСга босиб олиб кетилади.

Раис бува

Кўп гўшт еяпмиз.

Кўп электр ишлатяпмиз.

Тўйларни катта қилиб юборяпмиз.

Давлат фуқароларининг фаровонлигини ошира олмаганида, ижтимоий тенгликни таъминлай олмаганида фаровонликнинг тескариси нормалигини сингдира бошлайди. Камроқ ейишга, камроқ сарфлашга чақира бошлайди. Бу исрофгарчиликка қарши ва соғлом ҳаёт йўлидаги кураш деб ўйламанг. Шунчаки, иқтисодий сиёсатдаги муваффақиятсизликни ниқоблашга уриниш.

«Асанов формати»

Facebook ижтимоий тармоғининг юзерлари ҳам бирин-кетин ажойиб қочиримларни ўртага ташлай бошлади. Масалан, таниқли блогер Нурбек Алимов кортеждан ҳам пул тежаб қолиш йўлидаги лайфхакни улашди:

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Яна бир машҳур блогер – Нозим Сафари эса масаланинг моҳиятига бошқа тарафдан кўз ташлади.

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Карикатуралари билан машҳур блогер Раис бувадан ижод намунаси:

Скрин: «Дарё»

Муҳокамалардан Twitter’чилар ҳам четда қолмади. «Davletov.uz» каналининг Twitter-саҳифаси нималаргадур ишора қилмоқда: