Россия президенти Владимир Путин Доғистонда UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашади, дея ёзмоқда «РБК».

Фото: Google Images

30 ёшли спортчи 7 сентябрь куни америкалик Дастин Порьени мағлуб этиб, чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.

Путин эса спортчи билан шахсан кўришиб, уни табриклашини маълум қилган. У бу ҳақда 1999 йилги Доғистондаги жангариларга қарши курашда қатнашган кўнгилли жангчилар билан учрашувда айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрида Ҳабиб Конор Макгрегорни мағлуб этган, жангдан сўнг эса муштлашув вужудга келганди.

Орадан бироз вақт ўтиб эса Путин Ҳабиб билан учрашиб, унинг отасидан ўғлини қаттиқ жазоламасликни сўраганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!