Ижтимоий тармоқларда Самарқандда юз берган даҳшатли ЙТҲ видеоси тарқалмоқда, деб хабар беради Zarnews.

Фото: Zarnews

Тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишича, воқеа 10 сентябрь, сешанба куни тахминан соат 7:30 ларда Ибн Сино кўчасида юз берган.

Nexia 3 автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланаётган Nexia автомашинаси билан тўқнаш келган. Натижада Nexia автомашинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Matiz автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Matiz автомашинасидаги йўловчи аёл олд ойнадан учиб чиқиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.