Давоми: Фото: Ангрендаги темирйўл кесишмасида юз берган даҳшатли ЙТҲ, Ангрендаги ЙТҲ бўйича илк расмий ахборот: Икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши касалхонага ётқизилган
Маълумотларга кўра, темирйўл кесишмасида автобус ва поезд вагони тўқнашиб кетган. Гувоҳларнинг маълумот беришича, йўл-транспорт ҳодисасида камида икки автобус ва битта Damas қатнашган.
Айни вақтда «Тошкент — Фарғона» йўли Ангрен шаҳрига етмасдан ёпилган, ЙПХ ходимлари автомобилларни Нуробод, Илғор, Қўшсой қишлоқларидан ўтадиган айланма йўлга йўналтирмоқда.
Тегишли ваколатли органлар юз берган ҳодиса юзасидан яқин вақт ичида расмий ахборот бериши кутилмоқда.