Ангрен шаҳрида 10 сентябрь куни тонг соат 4:00 атрофида юк машинаси юк поездининг вагонига бориб урилиши оқибатида ЙТҲ юз берган, оқибатда вагон релсдан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Damas’ни босиб қолган эди.

Damas‘да бўлган беш кишининг икки нафари — Н.А. ва А.Х. воқеа жойида ҳалок бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Дарё»га маълум қилишларича, Damas‘даги қолган уч нафар фуқаро, шунингдек, юк машинасининг ҳайдовчиси Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган ҳамда зудлик билан тиббий текширувлардан ўтказилиб, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: «Дарё»

Жароҳатланганганлар —

  • 22 ёшли Ф.Ю. «Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, юз юмшоқ тўқима жароҳати ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати»,
  • 24 ёшли А.Н. «Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, юз юмшоқ тўқима жароҳати, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати»,
  • 30 ёшли А.Н. «Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, чап кўз юмшоқ тўқима жароҳати, ўнг тизза ёпиқ жароҳати. ўнг оёқ учинчи бармоқнинг чиқиши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати»,
  • 51 ёшли Х.М. эса «Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, пастки жағнинг ёпиқ синиши, юзнинг ўнг соҳаси ва пешона соҳасининг лат ейиши, юқори лаб лат ейиши ва йиртилиши» ташхислари билан

даво муолажалари олаяпти.

Фото: «Дарё»

«Уларнинг аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан доимий назоратга олинган. Вазирлик томонидан сафарбар қилинган малакали мутахассислар жароҳатланганлар ҳаёти учун курашмоқда», — дейилади вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ахборотида.