Қашқадарёда эркак алимент пуллари низоси сабабли собиқ турмуш ўртоғини ўлдирди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 8 сентябрь, якшанба куни соат 1:00 ларда фуқаро Т.Э. (1979-й.) Қашқадарё вилояти, Нишон туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П. (1981-й.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак қўллари билан бўғиб, собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.