2 сентябрь куни соат 03:28 да Хоразм вилояти Хива тумани «Варангзон» МФЙ Мевазор кўчаси 34-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган, деб хабар беради ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Воқеа жойига 7 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 03:41 да етиб борган вақтда уйнинг томи ва ички қисми қуюқ тутун аралаш очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:53 да қуршаб олиниб, соат 04:45 да ўчирилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида уйнинг 200 квадрат метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 280 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.