Франциялик кино ва театр актёри Мишель Омон 29 августга ўтар кечаси 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда санъаткорнинг қизи ва агентига асосланиб, Le Figaro хабар бермоқда. Ўлим сабаби маълум қилинмаган.

Мишель Омон «Ўйинчоқ» («Le Jouet»), «Оталар» («Les Compères»), «Омадсизлар» («Tais-toi»), «Дублёр» («La Doublure») фильмларида, «Граф Монте-Кристо» («Le Comte de Monte-Cristo») сериалида суратга тушган.

У 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида «Комеди Франсез» театрида ишлаб, мумтоз репертуарга мансуб барча бош ролларни ижро этган. Жан-Батист Мольер пьесаси асосида саҳналаштирилган «Хасис ёҳуд Ёлғон мактаби» спектаклида 200 мартадан кўпроқ иштирок этган.

Meduza’нинг қўшимча қилишича, Мишель Омон фаолияти давомида уч бор «Сезар» мукофотига номзод бўлган. Франциянинг «Хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.