Бухорода йўловчи киракашни «чув» тушириб пули ва Samsung русумли телефонини алдаб олиб кетиб қолди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро шаҳри Кўксарой кўчасида яшовчи 53 ёшли Б.М. Бухоро шаҳар ИИО ФМБга ариза орқали мурожаат қилиб, 2019 йил 26 июнь куни тахминан соат 15:00 ларда киракашлик билан шуғулланиб юрган вақтида Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасидан ўзини Ғиждувон туманида яшовчи Ф.М деб таништирган шахс автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Бухоро шаҳар Мохихосса кўчасида жойлашган шаҳар туғруқхонасига келиб, туғруқхонадан тумуш ўртоғи ва фарзандини олиб чиқиш учун пули етмаётганлигини айтиб, Б.М.дан қарзга пул бериб туришини сўраб, ундан 110,000 сўм пул ва қўнғироқ қилиш учун бир дона баҳоси 1 050 000 сўмлик Samsung русумли телефон аппаратини ҳамда мазкур телефон аппарати ғилофида бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини алдов йўли билан олиб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу шахс Ғиждувон тумани «Бўктарой» маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Ф.М. эканлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 227-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)