Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Сариосиё» чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга пиёда кириб келган фуқаро Р.Н. ўзи билан олиб келган қўл юкларида тақиқланган ва декларацияланадиган товарлар йўқлигини маълум қилган бўлса-да, божхона назорати жараёнида бу нарса тамоман акси бўлиб чиқди.
Ушбу шахснинг сумкаси ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 115 дона пичоқ ва кастет борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)