«Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Анил Кумар Шастри ҳинд халқининг давлат арбоби Лаъл Баҳодир Шастрининг ўғлидир. У раҳбарлик қилаётган жамият эса таниқли сиёсатчилар, жамоат арбоблари, олимлар, журналистларни жамлаган бўлиб, ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда.
Ташриф доирасида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сантош Жа, «Ҳиндистон — Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Анил Кумар Шастри ва делегациянинг бошқа аъзолари Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳамроҳлигида пойтахтдаги Лаъл Баҳодир Шастри монументи пойига гулчамбарлар қўйди.
Шундан сўнг делегация аъзолари Тошкентнинг бир қатор тарихий ва диққатга сазовор масканларида бўлди.
Изоҳ (0)