Тўрт киши «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»га киритилган жайронларни ноқонуний овлаган, бу ҳақда Repost хабар берди.
Бухоро вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекцияси 9204-сонли ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари билан биргаликда чўл ҳудудида 80 R262 HA давлат рақамидаги ВАЗ русумли автомашинасидаги Қоракўл вилоятининг ноқонуний ов қилиш билан шуғулланган 4 нафар фуқароси ушланган.
Браконьерлар «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби»га киритилган иккита катта ёшли жайронларни отган.
Уларнинг қурол, ўқ-дорилар ва қидирув мосламалари ашёвий далил сифатида олинган ва Қоракўл туман ички ишлар бўлимига топширилган. Ноқонуний ов қилиш объекти бўлган жайронларнинг жасадлари суд қарори чиқарилгунга қадар вақтинча сақлаш учун «Бухоро гўшт-сут савдо» ОАЖга юборилган. Жиноятчилар жиноий ҳуқуқбузарлик белгилари билан ҳаракатларни амалга оширганликлари сабабли, иш материаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш ва ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортиш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига юборилди.
Изоҳ (0)