Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Москва яқинидаги Жуковскийда бўлиб ўтадиган МАКС-2019 авиакомпаниясининг экспозициясида Россиянинг энг сўнгги Су-57 қирувчи самолётини кўздан кечирди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Анқара Россиядан ушбу самолётни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Таъкидланишича, икки раҳбар кабинани кўриш учун зинапоядан кўтарилгандан сўнг, уларга ўз мамлакатининг мудофаа вазири қўшилган.
Маълумки, Россияда Су-57 бешинчи авлод самолёти ҳисобланади.
Россия ва Туркия президентлари кўргазмада намойиш этилган Су-35 қирувчи самолёти, Ка-62 ўрта оғирликдаги вертолёти ва Ми-38 оғир вертолётини ҳам кўздан кечирди.
Икки давлат раҳбари Бе-200 амфибия самолётини, ундан сўнг Россия йўловчи самолёти МС-21 нинг бортига кўтарилди. Хусусан, бортда улар энг сўнгги русумдаги лайнернинг кабина ва ички қисмини кўздан кечирди.
Кейинчалик Путин ва Эрдўғон МС-21-300, Ми-38 ва Су-57 лар ҳақидаги янгиликлар мавжуд бўлган ёзги парвоз дастурини томоша қилди.
https://youtu.be/hEC5QTzzFiM
Изоҳ (0)