Facebook Threads деб номланган янги мессенжерни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар беради .

Фойдаланувчилар матн, фото, видео ҳамда жойлашувлари билан ўша вақтнинг ўзида бўлишишлари мумкин.

Фото: The Verge

Тахминларга кўра, Threads’да фойдаланувчининг онлайн экани кўриниб туради. Дастур айни дамда тест синов жараёнида бироқ, Instagram бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортган.

Фото: The Verge

Маълумот учун, Instagram 2010 йилнинг октябрь ойида фото ва видеоларни жойлаштириш учун тармоқ сифатида фаолиятини бошлаган ва фақатгина Apple компаниясининг мобил воситалари учун мўлжалланган эди.

2012 йилдан бошлаб Андроид фойдаланувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин бўлди. Шу йили Facebook Instagram’ни 1 млрд долларга сотиб олди.