АҚШнинг Висконсин штатида яшовчи Алиша Кеннен болаларидан юқтирган инфекция туфайли ўнг оёғи, қўлидаги ва чап оёғидаги бармоқларидан айрилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Райс-Лейк шаҳрида юз берди. Америкалик аёл қоқилиб кетиб, бел қисмини шилиб олди. Бир неча кундан сўнг унинг ички аъзолари ишдан чиқиб, ички қон кетиши бошланди. Аёл реанимация бўлимига ётқизилди.
Беморнинг сўзларига кўра, шифокорлар касаллик аломатларининг жиддийлиги боис унинг ҳолатига нима сабаб бўлганини аниқлай олмади.
Маълум бўлишича, касалликнинг сабаби аёлнинг учта фарзандидан юқтирган ангина эди. Инфекция унинг танасига ўша яраси орқали кирган ва ўткир тонзиллитни келтириб чиқарган А гуруҳига кирувчи стрептококк туфайли унда инфекцион-токсик шок бошлаган.
Беморнинг қўл-оёқлари тўқималарининг нобуд бўлиши оқибатида бармоқларини қисман кесиб ташлашга тўғри келди. Аммо, бироз вақт ўтгач, инфекция тарқалишда давом этди ва аёл оёқ бармоқларининг ҳаммасини йўқотди. Бир неча ой олдин рецедив натижасида шифокорлар аёлнинг ўнг оёғини тиззасигача кесиб ташлашга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)