Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тунисда президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтган Набиль Карави коррупцияда айбланиб, қўлга олинди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Карави ва унинг укаси «пул ювиш» ва солиқлардан қочишда айбланмоқда. Айни вақтда улар тергов изоляторига жойлаштирилган.

Набиль Карави Тунисдаги энг йирик бизнесменлардан бири ҳисобланади. Унга Nessma мухолифат телеканали тегишли.

Ҳозирда Тунис Марказий сайлов комиссияси сайловда иштирок этувчи 97 номзоддан 26 нафарини рўйхатдан ўтказган.

Номзодларнинг сайловолди кампанияси 2 сентябрь куни бошланиб 13 сентябрда тугайди. Овоз бериш жараёнлари 15 сентябрь куни бўлиб ўтади ва 17 сентябрь куни жавоблар эълон қилинади. Зарурат туғилганида иккинчи тур сайловлари 3 ноябрга қадар ўтказилиши лозим.

Тунис президенти Муҳаммад ал-Божий Қоид ас-Сибсий 25 июль куни 92 ёшида мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда вафот этганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)