Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия ҳудудида жойлашган Зост шаҳрида саккиз ёшли бола онасининг машинасини яширинча ўғирлаб ҳайдади. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
21 август, чоршанба куни аёл ярим тундан кейин ўғлининг уйда йўқлигини пайқади. Машина ҳам ғойиб бўлганини билиб, зудлик билан полицияга мурожаат қилишга қарор қилди.
50 дақиқадан сўнг, бола катта йўл яқинида топилган. У машинани тўхтаб туриш жойига қўйиб, машина авариявий чироқларини ёқди ва огоҳлантириш учбурчагини ўрнатди. «Мен бир оз машинада сайр қилмоқчи эдим»,— деди бола полицияга йиғлаб.
Маълум бўлишича, у катта йўлга чиқиб, тезликни оширган. Автомобиль соатига 140 километр тезликка чиққач, у ўзини ёмон ҳис қилган. Шундан сўнг, бола тўхташга қарор қилди. Сафар давомида ҳеч ким жабрланмади.
Онасининг таъкидлашича, бола кўпинча картинг билан шуғулланади ва «Автодром» аттраксионини яхши кўради. Илгари, унга шахсий ҳудудда машина ҳайдашга рухсат беришган.
Изоҳ (0)