24 август, шанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 3-турининг марказий ўйинида Юрген Клопп бошлиқ «Ливерпуль» клуби «Энфилд»да Унаи Эмери бошқарувидаги Лондоннинг «Арсенал»ини қабул қилди.
Беллашув давомида Мерсисайд клуби вакиллари Жоэл Матип (41) ҳамда Муҳаммад Салоҳ (49 — пенальти, 58) томонидан урилган голларга «тўпчилар» ярим ҳимоячи Лукас Торрейранинг голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Ливерпуль» ўз майдонида «Арсенал» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (3:1).
Мазкур баҳсдан сўнг Клопп жамоаси очколари сонини 9 тага етказиб, мусобақада етакчилик қилмоқда. «Арсенал» эса 6 очко билан 2-ўринни банд қилиб турибди.
АПЛ
3-тур баҳси
24 август, шанба
«Ливерпуль»—«Арсенал» 3:1
Голлар: 1:0 — 41 Матип, 2:0 — 49, пенальти, Салоҳ, 3:0 — 58 Салоҳ, 3:1 — 85 Торрейра«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк, Александер-Арнолд, Робертсон, Матип, Вейналдум (Милнер, 69), Фабиньо, Ҳендерсон, Мане (Окслейд-Чемберлен, 77), Фирмино (Лаллана, 86), Салоҳ
«Арсенал»: Лено, Монреаль, Давид Луиз, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Гундузи (Мхитарян, 86), Жака, Себальос (Торрейра, 61), Уиллок (Ляказетт, 81), Пепе, Обамеянг
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (48), Фабиньо (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)