Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Қутбда жойлашган метеорологик станция Арктика тарихидаги энг юқори ҳароратни қайд этди, деб хабар бермоқда National Geographic.

Фото: GisMeteo

Фото: GisMeteo

Хабарда айтилишича, Швециянинг Қутб доирасидан шимолда жойлашган метеорологик станцияси июль ойида Арктика минтақаси учун рекорд даража бўлган 34,8 даража иссиқ ҳароратни қайд этган.

Иқлимшунос Дик Арндт бу маълумотлар таҳлил қилингани ва Швеция метеорология институти томонидан текширилганини айтган.

Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони 19,8 фоизга қисқарган бўлиб, бу 2012 ва 2015 йиллардаги кўрсаткичлардан ҳам кўпдир. Ўша йилларда ҳам рекорд даража иссиқлик қайд этилган.

Иқлимшунос Роберт Роденинг таъкидлашича, 2019 йил 90 фоизлик эҳтимол билан бутун кузатувлар давомидаги 2016 йилдан кейин иккинчи ўриндаги энг иссиқ йил бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди