Археологлар Янги Зеландияда Crossvallia waiparensis турига оид пингвиннинг қолдиқларини топди, деб хабар беради Meduza.

Фото: MixNews

Олимлар қадимий қушнинг оёқ ва елка суякларини топган бўлиб, унинг бўйи 160 сантиметр, оғирлиги эса 80 килограмм бўлганини тахмин қилишмоқда. Таъкидланишича, пингвин 56—66 миллион йил олдин палеоцен даврида яшаган.

Крайстчерч шаҳрида жойлашган Кентербей музейи вакиллари пингвиннинг 3D моделини яратиб, уни инсон билан таққослади.

Олимлар янги турдаги пингвиннинг қолдиқларини ҳозирда Ер юзида яшаётган энг катта пингвинлар тури —  император пингвинлари билан қиёслади. Император пингвини бўйининг ўртача баландлиги 123 сантиметрга, оғирлиги эса 22—45 килограммга тенг.

Таҳлил натижаларида маълум бўлишича, Crossvallia waiparensis пингвинлари ўз оёқларидан юришдан кўра кўпроқ сузишда фойдаланган.