Ўзбекистон Марказий банки 16 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Фото: Depositphotos

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9 август куни эълон қилинган курсга нисбатан 179 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 9061 сўмга етган.

1 евро курси 163,84 сўмга ошиб, 10 092,14 сўмни ташкил этган.

1 рубл эса 2,09 сўмга қимматлашиб, 138,47 сўмга тенг бўлиб турибди.