14 август, чоршанба куни Туркиянинг Истамбул шаҳри мезбонлик қилган футбол бўйича Европа Суперкубогида Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби «Ливерпуль» Европа Лигаси совриндори Лондоннинг «Челси» клубига қарши майдонга тушди.

Фото: Twitter/@LFC

Учрашув давомида «аристократлар»дан Оливье Жиру (36) ҳамда Жоржиньо (101, пенальти) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, Мерсисайд клуби вингери Садио Мане 48 ва 95-дақиқаларда Кепа Аррисабалага дарвозасини икки бор ишғол қилди.

Шу тариқа ўйиннинг асосий вақти ҳамда қўшимча бўлимлар 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Пенальтилар сериясида эса «Ливерпуль»нинг қўли баланд келди ва жамоа ўз тарихида 4 марта Европа Суперкубогини қўл киритди.

Эслатиб ўтамиз, «қизиллар» бунга қадар 1977, 2001 ва 2005 йилларда ҳам мазкур совринга эга чиққанди.

Қайд этиш жоиз, бош мураббий Юрген Клопп эса «Ливерпуль» билан 4 йил мобайнида 2-маротаба нуфузли совринни ўзиники қилди.

Европа Суперкубоги

14 август, чоршанба

«Ливерпуль»—«Челси» 2:2 (5:4—пенальтилар серияси)

Голлар: 0:1 — Жиру, 1:1 — 48 Мане, 2:1 — 95 Мане, 2:2 — 101, пенальти, Жоржиньо

«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк, Матип, Робертсон (Александер-Арнолд, 90), Гомес, Ҳендерсон, Милнер (Вейналдум, 64), Окслейд-Чемберлен (Фирмино, 46), Фабиньо, Мане (Ориги, 103), Салоҳ

«Челси»: Аррисабалага, Зума, Кристенсен (Томори, 85), Эмерсон, Аспиликуэта, Ковачич (Баркли, 101), Жоржиньо, Пулишич (Маунт, 74), Канте, Педро, Жиру (Абраҳам, 74).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4

Огоҳлантиришлар:Аспиликуэта (79), Ҳендерсон (85), Александер-Арнолд (107)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!