Тожикистон Олий суди Хўжанд колониясида содир бўлган тартибсизликни уюштиришда гумон қилинганларнинг жиноий ишини ёпиқ тарзда кўриб чиқди ва ҳукумат томонидан ташкилотчилардан бири деб топилган Амирали Давлатов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Asia-Plus» хабар берди.

Фото: «Rferl»

Расмий маълумотларга кўра, Хўжанддаги жазони ижро этиш колониясида 2018 йилнинг 8 ноябрига ўтар кечаси содир бўлган ҳужумда 21 нафар маҳкум ҳалок бўлган. Ҳужумда, шунингдек, қамоқхона ходимининг 2 нафари ўлдирилган, 5 нафар қўриқчи оғир жароҳатланган.

Ҳужумда иштирок этган Амирали Давлатов ва бошқа 32 нафар маҳкумга нисбатан суд ҳукми июль охирида чиққан, лекин Олий суд томонидан ошкор этилмаган. Ҳужумнинг бошқа иштирокчиларига қандай жазо тайинлангани ҳам сир сақланмоқда.