Қўшработ тумани ҳокимлиги 10 август куни эълон қилинган «Боғча қозонида гул «қайнатиладими?» сарлавҳали танқидий мақолага муносабат билдирди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.

Фото: Zarnews

Мақолада Қўшработ туманидаги 4-сон мактабгача таълим муассасасидаги тартибсизликлар, болалар ҳаёти учун хавфли ҳолатлар мавжудлиги ҳақида сўз борганди.

Маълум қилинишича, туман ҳокимлиги томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, муаммолар ўрганилган. Камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиб, мактабгача таълим муассасаси ва унинг атрофидаги мавжуд муаммолар бартараф этилган.

Фото: Zarnews

Боғча ҳовлиси ободонлаштирилган, шунингдек, қудуқ ва ертўла атрофи чиқиндилардан тозаланиб, болалар хавфсизлиги таъминланган. Бино ичкариси ҳам тартибга келтирилиб, эшикларнинг таъмирталаб тутқичлари, деразаларнинг синган ойналари алмаштирилган.