Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган айрим хизматлар тақдим этилиши 14—19 август кунлари вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот химати

Қуйдаги хизматлар кўрсатилиши вақтинча тўхтатилади:

  • Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;
  • Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома олиш;
  • Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
  • Дафн маросимларини ўтказиш учун нафақа пулини олиш.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, айни вақтда «Пенсия» дастурий мажмуаси фаолияти тезкорлигини ошириш мақсадида дастурни янги маълумотлар сақлаш қурилмасига кўчириш ишлари давом этмоқда. Ушбу жараён якунлангач, фуқароларга пенсия таъминотига оид кўрсатилаётган хизматлар сифати янада ошади.