Тошкентда соҳадаги янгилик ва ташаббусларни муҳокама қилиш, ўзаро тажриба алмашиш, ўтган вақт давомида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш орқали янги таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Жамоатчилик кенгашлари форуми ўз ишини бошлади.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Унда республиканинг барча ҳудудларидан Ўзбекистондаги ислоҳотларга ҳайрихоҳ бўлган 150 нафардан зиёд жамоатчилик кенгашлари вакиллари, ОАВ, фаол фуқаролар ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Форум якунларига кўра, жамоатчилик кенгашлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича билдирилган тавсиялар, жумладан, давлат идоралари билан ўзаро ҳамкорлик, фуқароларни ислоҳотларга фаол жалб қилиш бўйича таклифлар «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан умумлаштирилади ҳамда мутассадди ташкилотларга киритилади.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати