Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Нукус гарнизони ҳарбий қисмларидан бирида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш доирасида янги мини-футбол майдончаси ва тадбиркор аёл Гулшод Исоқова раҳбарлигидаги «Бекажон» тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Унда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ва округ қўмондонлиги, туман ҳокимият вакиллари ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди. Маросимдан сўз олган меҳмонлар ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини янгилик билан қутлади.

Мини-футбол майдончасининг барпо этилиши айниқса, футболга қизиқиши бўлган ёшларни қувонтирди. Тикувчилик цехи ҳарбий хизматчларнинг оилаларини иш билан таъминлашга хизмат қилди. Ҳарбий шаҳарчада мактабгача таълим муассасасининг барпо этилганига ҳали унча кўп вақт ўтган бўлмаса-да, галдаги ўзгаришлар ҳарбийларнинг оилаларига завқ улашди, дейилади хабарда.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Мудофаа вазирлигидан ташриф буюрган масъул офицерлар маросим сўнгида ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган ҳарбийларнинг оилалари шароити билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати