Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг Бухоронинг «Лаби Хавуз» мажмуасидаги «Хўжа Насриддин Афанди» монументи бош қисмига чиқиб тушган фотосурати тарқалган эди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада ушбу шахс Қоракўл тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Қ.М. эканлиги аниқланди.

У ушбу фотосуратга 2015 йилнинг март ёки апрель ойларида тушганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги ва Бухоро аҳлидан кечирим сўрашини билдирди.