13 август куни соат 19:20 да Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Уббениязов кўчасида жойлашган «Мўйноқ аква саноат» ДУК маъмурий биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилди.

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлик хизмати

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 19:25 да етиб бориб, кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:35 да қуршаб олиниб, соат 19:55 да бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан бинонинг 146 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида бинонинг 70 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.