Мексикадаги Арканзас шаҳридаги рестораннинг икки нафар доимий мижози официант қизга чойчақа сифатида 2019 йилда ишлаб чиқарилган Buick машинасини совға қилди, деб ёзмоқда Forum Daily.

Фото: Auto Wise

Abuelo ресторанида ишайдиган Мария Елена Барраганнинг икки нафар фарзанди бўлиб, эр-хотин Дэвид ва Шели Ҳаррисон унинг доимий мижозларидан бири бўлган. Улар ресторанга ташрифларидан бирида овқатланиб бўлгач, официант аёл билан гаплашиб олиши кераклигини айтади.

«Аввалига қўрқиб кетдим. Чунки бирор ёмон иш қилиб қўйдим деб ўйладим», — деган Барраган. — Улар эса менинг хизматимни қадрлашлари ва ёқтириб қолганларини айтиб, қўлимга совға пакетини тутқазди».

Пакетда 2019 йилги Buick Encore машинаси ҳужжати ва калити бўлган. Барраган дастлаб бундай сахий совғани олишдан бош тортган, лекин Дэвид уни олишга кўндирган.

«Мен буни совға сифатида эмас, Яратганнинг инояти деб қабул қилдим», — деган официант аёл. Энди у ўзининг  2005 йилги Chevy Trailblazer машинасини эмас, совға қилинган янги машинани бошқаради.